3 Апрел 2021 йил 521

Фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди

    Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Ш.Сатволдиев фуқароларнинг кундалик юмуш ва муаммоларини тинглаб, ҳал этиш мақсадида бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларини қабул қилиш хонасида турли масалларда келган фуқароларни қабул қилди. Қабулда ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг муаммоси ва ташвишлари ижобий ечим топишига алоҳида эътибор қаратилди.

    Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган қабулда 10 нафар фуқаролар турли масалалардаги мурожаати тингланди ва ечимини топиш чоралари кўрилди. Айниқса, фуқароларнинг ички ишлар органлари хизматига ишга кириш билан боғлиқ 2 та ва соҳа ходимларининг фаолияти билан боғлиқ 7 та мурожаатлар соҳавий хизматлар масъуллари иштирокида атрофлича муҳокама этилди ва ижобий ҳал этиш бўйича раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди. Баъзи мурожаатлар эса ечимини топиш ваколатига эга бўлган давлат идораларига юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Text to speech