24 Сентябр 2021 йил 434

Фуқаролар қабулдан мамнун бўлишди

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев  фуқароларнинг маиший ва кундалик турмуш тарзида учраётган муаммоларга ечим топиш  мақсадида Косон туманида Сайёр қабул ўтказди. Тумандаги 100-ўрта мактабда ташкил этилган қабулда туман ҳокимлиги, ИИБ ва секторлар ишчи гуруҳи ва фуқаролар иштирок этшди.

Сайёр қабулда “Темир”, Аёллар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар иштирок этишди. Очиқ мулоқот руҳида ўтган қабулда иштирок этган 45 нафар фуқаролардан 

31 нафарининг коммунал соҳа - маҳалланинг газ, электр энергиясидаги узилишлар борасидаги ва ўзини ўзи банд қилиш тўғрисидаги мурожаати тингланди. Қабулда мурожаатларнинг 20 таси жойида бартараф этилди. Яъни, 10 нафар хотин-қизларга тикув машинаси, 5 нафар ёшларга пайвандлаш аппарати, 3 нафар ногирон фуқароларга эса турли миқдорда пуллар топширилди. 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва вақт ва маблағ талаб этадиган 9 та муаммо назоратга олиниб, мутасддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech