29 Март 2021 йил
533
Фуқаролар мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилмоқда
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Атаназаров бошқарма қабулхонасида карантин талабларига риоя қилган ҳолда турли масалаларда мурожаат билан келган 8 нафар фуқароларни қабул қилди.
Қабулда 3 нафар фуқароларнинг мурожаати жойида ҳал этилди. Жумладан, олиб борилаётган жиноят ишлари ҳамда тергов жараёни билан боғлиқ бўлган муаммоли ҳолатлар билан мурожаат қилган фуқаро Ғ.Эшназароврнинг муаммолари жойида ижобий ҳал этилди. 5 нафар фуқарога мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, ижрога йўналтирилиб назоратга олинди.