Фуқаро ёнидан гиёҳвандлик моддаси аниқланди
2022 йил 12 март куни ВИИБ ходимларилари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шаҳрисабз тумани Қутчи қишлоғида яшовчи Э.А.га тегишли автомашинаси Шаҳрисабз тумани Чоршанбе қўрғонида жойлашган болалар спорт мактаби рўпараси тўхтатилиб холислар иштирокида Э.А.нинг транспорт воситаси ва кийимлари кўздан кечирилганда унинг ёнидан оқ қоғоз бўлагига ўралган 1 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутисига солинган яшил рангли, ўткир хидли ўсимлик қуритмаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Ушбу ўсимлик моддаси “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги, унинг соф оғирлиги 3,2 грамм эканлиги аниқланган. Шаҳрисабз тумани ИИБ ТБ томонидан Э.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддсаи 1-қисми билан жиноят ши қўзғатилган.