Фуқаро хонадонида “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди
Шаҳрисабз туман ИИБга 2021 йил 25 ноябрь куни тушган хабарга кўра, ТИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шаҳрисабз тумани “Олмазор” МФЙда яшовчи А.К.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ошхонасидан “Чақмоқ” номли целофан пакет ичида ўзига хос ўткир ҳидли, яшил рангли, қуритилган ҳолдаги баргсимон ўсимликлар борлиги аниқланиб, ҳолислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. Судга оид кимёвий экспертизанинг хулосасида A.К.нинг яшаш хонадони ошхонасидан хужжатлаштириб олиган “Чақмоқ” номли целофан пакет ичида бўлган ўзига хос ўткир ҳидли, яшил рангли, қуритилган ҳолдаги ўсимлик моддалари таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, ушбу ўсимлик моддаси “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги, унинг соф оғирлиги 5,1 грамм эканлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан A.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.