18 Март 2021 йил 524

ФУҚАРО ИХТИЁРИЙ ОВ ҚУРОЛ ТОПШИРДИ

Айни кезларда воҳамизда ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” профилактик тадбири жадал олиб борилмоқда. Тадбир самарадорлигини ошириш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар кўлами анча салмоқли. Улар ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, қонунбузарликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, “Тозалаш-Антитеррор” профилактик тадбири доирасида жойларда ўтказилган тарғибот тадбирлари натижасида Деҳқонобод туманида яшовчи Ж.Т. 2021 йилнинг 17 март куни молхонаси деворидан отасидан қолган, 1956 йилда ишлаб чиқарилган 1 нилли, 16 колибрли ўқотар ов қуролини топиб олиб, туман ИИБга топширди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech