24 Май 2021 йил 558

Фуқаролик паспортингизни хеч кимга берманг

 

 

Ўтган йил куз ойларида Яккабоғ туманида яшовчи Х.Д Нишон тумани “Оқ олтин” МФЙда яшовчи таниши А.Э.га телефон қилиб, иш топиб беришини сўрайди. А.Э. унга фуқаролик паспортини, суратини телеграмм рақамига ташлаб юборишини, иш топилгандан хабар қилишини билдиради.

Танишининг фуқаролик паспорти нусхасини қўлга олган устомон 2020 йилнинг декарбь ойида Х.Д.нинг номига  “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБдан 1 йил муддатга 6.973.000 сўм миқдорда онлайн кредит олади.

Бундан хабар топган Х.Д. Нишон туман ИИБга 2021 йил 16 апрель куни ариза беради. Мазкур ҳолат юзасидан Нишон туман ИИБ ТБ томонидан А. Э. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech