27 Ноябр 2023 йил 650

Фуқароларнинг муаммолари тингланди

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шухратжон Сатволдиев фуқароларни кундалик ҳаёти, турмуш тарзи ва маиший муаммоларини ўрганиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида Қарши шаҳрида сайёр қабул ўтказди. Қарши шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида ташкил этилган қабулда мурожаатларнинг асосини хотин-қизларга Ҳимоя ордери бериш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни фош этиш, ички ишлар органларининг суриштирув ҳамда тергов фаолияти билан боғлиқ 10 та масалаларни ташкил этди.

Сайёр қабулда фуқаролардан тушган мурожаатлар барчаси ижрога қаратилиб, ўрганиб чиқиш учун тегишли мутасаддилар идораларга юборилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech