Фуқаролар моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда
Давлатимиз раҳбарининг 2024-йил
23-сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш
борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-143-сон
қарори асосида вилоят 3-сектор ҳудудидаги Косон тумани “Қорабайир”,
“Замин” маҳаллаларидаги оғир тоифадаги
оилаларда бошқарма раҳбарияти томонидан ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлар давомида бу
фуқароларни ойлик даромади, яшаш шароити ва бандлиги ҳамда муаммолари ўрганилди.
Бошқарма бошлиғининг Ишчи гуруҳи
томонидан аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ манзилли чоралар
белгиланди. Жумладан, ижтимоий ҳимоя рўйхатида турувчи фуқароларни доимий иш билан таъминлаш, фарзандларини
ётоқхонага жойлаштириш, чорва кредити олиб бериш, касбга ўқитишиб, ҳомийлик
асосида уйини таъмирлаш борасида масъуллар бириктирилди ва ижроси назоратга
олинди.
Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.