17 Октябр 2024 йил
608
Фуқаролар билан юзма-юз мулоқот орқали уларни муаммоларини ҳал этиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш борасида вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан жойларда мунтазам сайёр қабуллар уюштирилмоқда
Касби туманида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарияти томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда вилоят ички ишлар бошқармси
бошлиғининг ўринбосари Талат
Маматқулов 8 нафар фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди.
Қабулда ички ишлар органларининг
тергов ва профилактика хизмати томонидан
олиб борилаётган суриштирув ҳаракатлари
ва бошқа масалаларга оид мурожаатларнинг 4 таси жойида ижобий ечим топди.
Текшириш учун вақт талаб этиладиган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.
Жумладан, қабулда паспорт олиш
ёшига етган 4 нафар Касбилик ёшларга фуқаролик
ИД-карталари, тантанали равишда топширилди.