31 Июл 2024 йил 657

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ: МУАММО ВА ЕЧИМ

Чироқчи тумани сектор раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш мақсадида Истироҳат боғида сайёр қабул ўтказди. 

Қабулда фуқароларнинг саломатлик, ижтимоий ҳимоя, бандлик, уй-жой таъмири, кредит ва таълим масалаларида билдирган муаммолари тингланиб, ечим изланди. Аксарият фуқароларнинг муаммолари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, 15 нафарига ҳуқуқий тушунчалар берилди. Ечими вақт талаб этадиган 7 нафар фуқаронинг мурожаатлари тегишлилиги бўйича масъул шахсларга ўрганиш учун юклатилди.

Шунингдек, 3-сектор раҳбари туманнинг “Обиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди. 

Унда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга жалб қилиш, тадбиркорликка йўналтириш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш масалалари кўрилиб, ёшларнинг муаммо, таклиф-мулоҳазалари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди. 

Бундан ташқари, Чироқчи тумани 3-сектор ҳудудига қарашли "Зарбдор" МФЙ ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Бундай хайрли ишлардан  фуқаролар мамнун.

Text to speech