“Фуқаро муҳофазаси – стратегик амалиёт”
Қашқадарё вилояти ИИБда навбатдаги
маърифат дарси “Фуқаро муҳофазаси –
стратегик амалиёт” мавзусида бўлиб ўтди. Унда тергов бошқармаси терговчиси подполковник Анвар Очилов инсонлар
соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талофатлар
келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти, шароити издан чиқишига олиб
келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса шу
каби бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолатлар ҳақида сўз
юритди. Мавзуга доир кейинги маърузани
тезкор қидирув ходими Рўзимурод Норбоев олиб бориб, ҳафта мобайнида юз берган
дунёдаги ижтимоий-сиёсий вазият юзасидан маълумот берди.
Бугунги
кунда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлашда интернет, хусусан
ижтимоий тармоқ ва блоглардан фойдаланиш аҳолини бу борада ўз вақтида хабардор
қилишнинг тарқалган ва энг самарали чора-тадбирлардан бири ҳисобланади. Бундан
самарали фойдаланиш умумеътироф этилган афзалликларга эгадир.