3 Декабр 2022 йил 269

Фойдали ўқув машғулоти

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 1 ноябрдаги “Қашқадарё вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ички ишлар органлари тизимида мавжуд муаммоли масалалами бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар бўйича тасдиқланган Йўл харитасига мувофиқ, жорий йилнинг 1-5 декабр кунлари ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ва психолог-инспекторларининг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Ўқув машғулотлари дастлаб, ИИВ Малака ошириш институти Қашқадарё филиалида ташкил этилиди. Унда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати, вазирлик Академияси масъул ходимлари ва Қарши давлат университети профессор-ўқитувчилари профилактика инспекторлари ва психолог-инспекторларнинг фуқаролар билан мулоқот маданиятини ошириш ҳамда кундалик хизмат фаолияти давомида низоли вазиятларнинг юзага келишини олдини олиш мақсадида амалий ва назарий дарс машғулотлари ўтишди.

Очиқ мулоқот руҳида кечган ўқув машғулотларида профилактика инспекторлари ва психолог-инспекторлар ўзларини қизиқтирган   саволларига жавоблар олишди.

Ўқув машғулотлари вилоятнинг шаҳар-туманларида давом этмоқда.

Text to speech