Фохишахона ташкил этган фуқаролар жазога тортилди
2020 йил 07 июнь куни соат 20:00ларда Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҲПГ ТП профилактика инспекторлари катта лейтенант С.Худойбердийев ва катта лейтенант A.Раимовлар Қарши шаҳар Ойдин МФЙда жойлашган "Сарбон ЛТД" МCҲЖ.га қарашли Пахтазор уй меҳмонхонаси(СAУНA)ни карантин қоидаларига амал қилаётганлик ҳолатини текширишлик учун боришган вақтида у ерни сауна қисмида уч нафар фуқаролар Ш.A, Ф.С ва Н.Х.лар карантин қоидаларига амал қилмасдан дам олишаётгани, фуқаро Ш.A ушбу саунада массажчи бўлиб ишловчи М.С билан жинсий алоқа қилаётганлиги, шунингдек суриштирув ишлари давомида саунада массажчи болиб ишловчи фуқаро Х.М ҳам кун давомида иккита фуқарони қабул қилганлиги улар билан массаж қилиш билан бирга жинсий алоқа ҳам қилганлиги малум бўлди. Саунани иш юритувчиси бўлган Х.О.дан карантин вақтида саунани нима сабабдан ишлаётганлиги сўралган вақтида фуқаро Х.О. тадбиркорлигини, бир телефон билан ҳаммангни йўқ қилиб юбораман деб айтганлиги ва ИИБ ходимларининг қонуний фаолиятини бажаришига тўсқинлик қилганлиги ҳолатидан тўпланган ҳужжатлар Қарши шаҳар Маъмурий судига тақдим қилинди. 2020 йил 09 июнъ куни Маъмурий суд томонидан фуқаролар М.ва С. ва Х.М.лар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190-моддаси 1-қисми ва 54-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб енг кам ойлик иш ҳаққининг 7 баробаридан жарима ва фуқаро Х.О еса Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми ва 194,195 моддалари билан айбли деб топилиб 10 сутка Маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.