Форум иштирокчилари хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва улар ўртасида қонунбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг Қарши шаҳар “Ойдин” маҳалласи мисолидаги маҳалла еттилиги амалга оширилган ишлар тақдимоти билан танишдилар
Тақдимотда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш маркази фаолияти, ишлаш истагида бўлганлар учун меҳнат ярмаркаси, лидер тадбиркор аёлларга тадбиркорлик ва ҳунармандчилик қилиш истагида бўлган хотин-қизларни бириктириш, маҳалла хотин-қизлар фаоли ва “Оқила аёллар ҳаракати” аъзоларининг ёшлар билан ишлаш жараёни, китобхонлик учун яратилган шароитлар, хорижий тилларни ўрганишлари учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, бу борадаги тажрибаларини бойитишди.
Қарши
шаҳрида Ҳунармандлар марказида бўлган форум иштирокчилари хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда заргарлик устахонаси, чопончилик
маркази, миллий қўғирчоқ ясаш, тикувчилик маркази, гиламчилик, гулчилик,миллий
чолғулар ясаш жараёнларини кўздан кечиришди.
Хулоса
қилиб айтадиган бўлсак, вилоятда мутасадди идоралар ҳамкорлигида хотин-қизлар
ўртасида олиб борилган бу каби хайрли ишлар натижасида вилоятда жиноятчилик
кескин камайиб, ҳудуд кўрсаткичлари яхшиланди. Галдаги вазифалар юзасидан
масъулларга тавсиялар берилди.