5 Январ 2024 йил 738

Фойдали ўқув машғулоти

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 май кунидаги “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-162-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президент Администарациясининг 2023 йил 7 сентябрдаги топшириғига асосан вилоятда “E-muhokama” электрон дастурида ишлаш ва фаолият олиб боришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ва шаҳар-туман сектор масъуллари, котиблари, иштирок этишди.

Тадбирда вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, полковник Руслан Темиров сўзга чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрь куни “Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 565-сонли Қарорига асосан, бугунги кунда жойларда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон яратиб берган шарт-шароитларни жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш тизими йўлга қўйилган.

Мазкур қарорга асосан жойлардаги сектор раҳбарлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар иштирокида сектор ҳудудларида содир этилган жиноятларнинг сабабларини ўрганиш, уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш масалаларини жойига чиққан ҳолда “маҳаллабай”, ва “соҳабай” муҳокама қилинмоқда.

Энди вилоятда “E-muhokama” электрон дастури ишга туширилиб, барча давлат идораларига интеграция қилингани, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 53 та моддаси бўйича ўтказиладиган муҳокама йиғилишлари электрон дастурига киритиб борилишини таъкидлади. ади.

E - muhokama” электрон дастурига жиноятлар муҳокама баёни ва муҳокама жараёнидан видео лавҳалар жойлаб борилади.

 “E - muhokama” электрон дастурига муҳокама ўтказиладиган ҳудуд манзили, муҳокама ўтказиладиган сана, сектор раҳбарнинг муҳокама жараёни, гумонланувчи яшаш манзили ва жиноят содир этилган вақти, содир этилган жиноят моддаси ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунчалар иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилди.

Якунда дастурни ишга тушириш ва ундан фойдаланишга оид видеоролик иштирокчилар эътиборига намойиш этилди.

Text to speech