25 Январ 2024 йил 586

Фойдали тарғибот тадбири

Қамаши туман Тиббиёт бирлашмасида шифокорлар ва тумандаги дорихона мудирлари билан Вазирлар МаҳкамасинингЎзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қароридаги вазифалар ижросига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ва ИЖҚК Департаменти Қамаши туман бўлими ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар шифокорлар ва дорихона мудирларининг гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомаласида қонун доирасидан четга чиқмаслик, акс ҳолда қонунчиликда белгиланган жавобгарлик маслалари хусусида иштирокчиларга атрофлича маълумотлар беришди.

Якунда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Text to speech