ФИРИБИ ЎТМАГАН ЎҒРИ
2020 йил 27 май куни Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро И.Н туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 20 май куни Яккабоғ тумани, Татар МФЙдаги дала майдонидан унга тегишли бўлган 2 бош бозор баҳоси 1.200.000 сўмлик эчкиларни номаълум шахслар ўғирлаб кетишганлигини маълум қилиб, ушбу ҳолат юзасидан айбдор шахсларни аниқлаб уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Ушбу ариза юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганида, 2 бош эчкиларини Миришкор тумани, Вори қишлоғида яшовчи Яккабоғ туманида туғилган Ф.Ў содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Фуқаро Ў.Ф Яккабоғ тумани ИИБ 19-сонли ИИБга олиб келиниб, 19-сонли ИИБ тезкор ходми К.Ф. томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиши давомида, фуқаро Ў.Ф, Ф.К.га мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатларни расмийлаштирмаслик ва чора кўрмаслик эвазига 3 миллион сўм пулларни пора сифатида таклиф қилган. Ф.К бу ҳақида Яккабоғ тумани ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, фуқаро Ў.Ф.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Уларнинг ўрталарида бўлиб ўтган суҳбат жараёни Ф.К.нинг қўл телефони орқали ёзиб олинган. 2020 йил 27 май куни соат 19:30ларда фуқаро Ў.Ф Яккабоғ тумани ИИБ 19-сонли ИИБ маъмурий биносидаги хизмат хонасида Ф.К.га 100 АҚШ доллари ва 1.950.000 сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтда ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.