Фирибгарнинг тузоғига илиндим
2021 йил 19 август куни Миришкор тумани “Миробод” МФЙда яшовчи фуқаро Х.Ж 2019 йил 26 июнь куни АТ “Ҳалқ банки” Миришкор филиали ходими И.Ш.га кредит олиш масаласи бўйича мурожаат қилган вақтида, унга кредит бериш учун ресурс йўқлигини билдирган бўлсада, лекин И.Ш унинг номидан кредит олиши учун банк бошлиғи номига ёзилган ариза ва кредит олишга асос бўладиган барча ҳужжатларни расмийлаштириб, фирибгарлик йўли билан 17.000.0000 сўм кредит олиб, ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан И.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда фуқароларга ўзларига тегишли бўлган шахсий хужжатларга эътиборли бўлишларини, бегона шахсларга ишониб бермасликларини эслатиб ўтамиз!