11 Август 2023 йил
361
Фирибгарлик хатти-ҳаракати учун
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган Чироқчи туман “Зарбдор” МФЙда яшовчи Б.Қ. жазодан қочиб қутилиш мақсадида яширинди. Натижада унга нисбатан ЖИБ Чироқчи туман суди томонидан қидирув эълон қилинди.
Чироқчи туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилаган тезкор қидирув ишлари натижасида Б.Қ. туман ҳудудида қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.