Қарши шаҳрида фирибгар қўлга олинди
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБга 2021 йил 30 июль келиб тушган хабарга кўра, олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида,
Қарши шаҳар “Араловул” МФЙда яшовчи У.И. яхши ниятлар билан автомашина олиш учун пул йиғади. Сармоясини ҳисобини олгач, тўплаган пули кўзлаган автомашинага етмаслигини билгач, Қарши шаҳар “Кат” МФЙда яшовчи А.Б.га олти ой муддатда “Траверси” русумли автомашина олиб бериши учун 20.000 АҚШ доллар миқдоридаги пулларини беради. Бу камлик қилгандек, А.Б. 2021 йил январь ойининг ўрталарида У.И. га яна 422.000.000 сўм миқдоридаги пуллар эвазига 2021 йил 01 март кунига қадар “Траиблазер” русумли автомашина олиб бераман деб алдаган. Бундан ташқари, А.Б. 2021 йил 16 апрель куни соат 09:00ларда Қарши шаҳар “Зоғза” МФЙда яшовчи М.Б.га кўп қаватли уйлардан 2 хонали 96 кв.метр катталикдаги яшаш хонадонни арзон нархда беришини айтиб, унинг 270.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.