30 Апрел 2022 йил
590
Фирибгар пойтахтдан ушланди
Қарши шаҳар “Наво” МФЙда яшовчи Қ.Г. анча миқдорда ўзгалар мулкини фирибгарлик билан қўлга киритгани учун Қарши шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга жалб этилди. Аммо қилмиши учун жавоб бериш ўрнига яширинишни афзал билди. Натижада аёлга нисбатан тергов органлари томонидан қидирув эълон қилинди.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида Қ.Г. Тошкент шаҳар ҳудудидан ушланди.