5 Июн 2020 йил 758

Фирибгар ҳар қандай ҳолатда фирибини қилди

Миришкор тумани “Навбахор” МФЙда яшовчи М.Х, Миришкор тумани “Гулистон” МФЙда яшовчи Р.Р  ва Миришкор тумани “Бахористон” МФЙда яшовчи Ж.С.лар ариза билан мурожаат қилиб, аризаларида, Миришкор тумани “Янги Миришкор” МФЙда яшовчи, “Миришкор ихтисослаштирилган қурилиш таъмирлаш корхонаси”да ишчи О.Х,  Х.М.ни турар жой қуриш учун ер-участка олиш мақсадида юрганлигини билиб, унга ҳар 1 нафар шахс учун 0,04 гектардан 5 нафар шахс учун жами 0,2 гектар ҳажмли ер-участкани кадастр ҳужжатлари билан бирга тайёрлаб беришини ваъда қилиб, Х.М.дан 2020 йил март ойи охирларида 2 млн сўм ва 2020 йил май ойи бошларида эса 7 млн 500 минг сўм пул ҳамда бир дона АТБ Агробанк томонидан берилган банк пластик карточкасини, фуқаро Р.Р.ни яшаш уйига бориб, унга қарата “ака ўзи 700 минг сўмлик тўлови бор, шуни тўласангиз кадастр ҳужжатларингизни тахлаб бераман ёки сиз бир чой қилинг, кейин менга 550 минг сўм яна берсангиз бўлди, мени ўзим тўловини тўлаб кадастр ҳужжатингизни сизга олиб келиб бераман”-деб, унга ўзини туман кадастр бўлими бошлиғи ўринбосари сифатида таништирган ҳолда Р.Р.нинг ишончига кириб, унинг яшаш уйига алоқадор кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, унинг жами 550 минг сўм миқдоридаги пулини, С.Ж.ни яшаш уйи бориб, унга “опа ўзи 800 минг сўмлик тўлови бор, шуни тўласангиз кадастр ҳужжатларини тахлаб бераман, майли сиз 700 минг сўм берсангиз бўлади, эрингиз вафот этган экан бир хафтада биринчи бўлиб сизни кадастр ҳужжатингизни чиқариб бераман”-деб, С.Ж.нинг яшаш уйига алоқадор кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, унинг жами 700 минг сўм миқдоридаги пулини фирибгарлик йўли билан олиб қўлга киритган. Миришкор туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Х.О.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 168-м. 3-қ “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech