6 Май 2023 йил 380

Фахрийликка кузатилди

Умрини юрт тинчлиги, эл осойишталигига бахшида этган инсонлар алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга лойиқ. Ички ишлар органлари тизимларида узоқ йиллар хизмат қилиб ана шундай эҳтиромдан баҳраманд бўлаётган соҳа фидойилари талайгина. Подполковниклар Исомиддин Қиличов, Мирзохид Дўстёров, Орифжон Бўриев, Шахришод Садиқов, катта сержант Асад Назаров ва сержант Рамиш Хамраев ҳам ана шундай ходимлар сирасидан.

Бошқа соҳалардан вакилларидан фарқли равишда ички ишлар идоралари тизимларида узоқ йиллар сабр ва матонат билан хизмат қилиш, Ватан равнақи, эл осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлашга муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир ходимдан  катта масъулият,  матонат ҳамда садоқатни талаб этади, - деди тадбирда сўз олган вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Завқиддин Хўжанов. - Юрт тинчлиги, сарҳадлар дахлсизлиги, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб фахрийликка кузатилаётган бу инсонларнинг ҳаёт йўли ёшларга ибрат мактаби бўла олади.

  Тантанали тадбирда фахрийликка кузатилганлар сўз олиб, устозлари сингари ёшларга хизмат фаолиятида мураббийлик қилишга, ёшларга касб сирларини ўргатишни таъкидлашди.

Тадбирда пенсияга кузатилганларнинг елкасига тўн ёпилиб, совға саломлар билан қутланди.

Якунда ички ишлар органлари ходимларига навбатдаги махсус унвонлар топширилди.

Text to speech