29 Апрел 2021 йил 541

Фахрийларга эҳтиром кўрсатилди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан ички ишлар органларида хизмат қилиб бугунги кунда фахрийлик гаштини сураётган 2 нафар меҳнат фронти фахрийлари хонадонларида бўлиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Жумладан, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси, бошқарма М ва ФРБ ҳамда Транспортда ХТБ раҳбарияти Қарши шаҳар “Кунчиқар”маҳалласида яшовчи истеъфодаги капитан 93 ёшли Тамара Зинченко ва “Шодлик” маҳалласида яшовчи 89 ёшли Худойназар Тошпулатов хонадонида бўлиб, фахрийларни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклашди. Фахрийларга совғалар топширилиб, уларнинг тинчлик ва осойишталикни асраш борасидаги ҳаётий тажрибаларига асосланган фикрлари тингланди.
Тобора яқинлашаётган байрам арафасида эса Президентнинг жорий йил 20 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонига асосан уруш қатнашчилари ва ногиронларига 12 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти тантанали равишда топширилади.
Тадбирларда вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ш.Муслимов иштирок этди.

Text to speech