27 Сентябр 2021 йил
508
Фахрийларга эҳтиром кўрсатилди
Устоз ва мураббийлар байрами муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти хайрли ишга қўл урди. Ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлса-да, ҳамон ёшларга ўз ўгит ва маслаҳаларини бериб келаётган бир гуруҳ фахрийлар хонадонига ташриф буюришди.
Ёшларга касб сирларини ўргатган, сабоқ берган, ҳаёт сўқмоқларидан ҳайиқмай одимлаб боришида устозлик қилган ва бу вазифани айни пайтда ҳам шараф билан бажариб келаётган ички ишлар органларининг фахрийлари ёш ходимларга босиб ўтган йўллари, тажриба, билим ва кўникмаларини ҳикоя қилиб беришди.
Тадбирда фахрийларга яна бир бор эъзоз ва эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалари топширилди.