17 Май 2021 йил 620

Фахрийлар йўли – ибрат мактаби

Қашқадарё вилояти ИИБда “Фахрийлар йўли – ибрат мактаби” мавзусида тарбиявий-профилактик тадбир бўлиб ўтди. Унда бошқарма Фахрийлар кенгаши аъзолари, бошқарма бошлиғи маслаҳатчиси ва соҳавий хизматлар ходимлари иштирок этишди. Тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Хабибулла Бозоров очди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 апрель кунидаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига биноан “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” тасдиқланди. Концепцияга кўра, ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” концептуал ғояси асосида ташкил этилиб, ходимларнинг онгу тафаккурига Ватан ва халқ манфаатларига хизмат қилиш шарафли ва муқаддас бурч экани сингдирилмоқда. Ташкил этилаётган тадбирларда давлатимиз ва ички ишлар органларининг тимсоллари билан фахрланиб, қасамёдига содиқ бўлиш ҳамда касбий бурчини бажаришда қонунийликка қатъий риоя этиш туйғусини чуқур сингдириш орқали халқнинг уларга бўлган ишончи ва ҳурмат ҳиссини юксалтириш концепциянинг асосий мақсади ва вазифаларидан бири сифатида белгиланган.
Бугунги тадбир ҳам мазкур концепциянинг узвий давоми сифатида ходимларнинг қасамёдига содиқ бўлиш ҳамда касбий бурчини бажаришда қонунийликка қатъий риоя этиш туйғусини чуқур сингдиришга хизмат қилади.
Тадбирда иштирок этган фахрийлар босиб ўтган йўллари, хизмат тажрибалари ҳақида ходимларга сўзлаб беришди. Уларнинг ҳаёт йўли ибрат мактаби. Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари Фахрийлар кенгаши нафақага чиққанидан сўнг ҳам фаол фахрийлар билан қатор хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда. Чунончи, фахрийлар ёшларда касбга кўникма ҳосил қилиш, Ватанпарварлик руҳини юксалтириш, ҳалол ва виждонан хизмат қилиш туйғуларни сингдириш, касб сир-асрорларни чуқур ўргатишга ҳамиша бош-қош бўлмоқда.
Бу каби хайрли ишларда осойишталик посбонларига елкадош бўлиб, ўз билим ва тажрибаларини ёшларга улашиб келаётган фахрийлар ҳамиша эъзоз ва эҳтиромга лойиқ.

Text to speech