19 Феврал 2021 йил 621

ФАХРИЙЛАР ВА ХОДИМЛАР УЧРАШУВИ

Ички ишлар идоралари тизимида узоқ йиллар хизмат қилган фахрийлар тажрибаси ва малакаси ёш ходимлар учун мактаб. Шу боис узоқ йиллар соҳада меҳнат қилиб, бугунги кунда фахрийлик гаштини сураётган отахонларнинг аксарияти ўйда ўтиришни эп билмасдан устоз-шогирд анъанасига содиқ қолган ҳолда соҳа вакилларидан ўз маслаҳатларининг аяшмаяпти.

Яқинда вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси ва бошқарма Фахрийлар кенгаши Нишон ва Қарши туман ИИБда ёшлар ва уларга бириктирилган мураббийлар билан учрашув ўтказишди. Ҳар иккала туман ИИБлари шахсий таркиби ва Фахрийлар кенгашлари аъзолари иштирок этган йиғилишда бошқарма Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов “ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қквватлаш ва уларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Жумладан, ҳар йили ўтказиладиган бу каби “Уч авлод учрашуви”ларида ходимларнинг касб маҳорати ва тажрибасини ошириш борасида ибратга молик ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Тадбирда сўз олганлар бошқарма раҳбарияти томонидан ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, ғамхўрликларга жавобан Ватан хизматига камарбаста бўлиш лозимлигини таъкидлашди. Фахрийлар узвий анъанага содиқ қолган ҳолда жорий йилда ҳам ёшларга маслаҳатчи-кўмакчи сифатида ҳар томонлама ёрдам беришларини билдиришди. Фахрийлар ва ходимлар амалдаги йилда амалга ошириладиган ишлар хусусида ишлаб чиқилган режа асосида ишлашга келишиб олинди.

Text to speech