11 Октябр 2021 йил 582

Фахрийлар эъзозда

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сон қарорига асосан октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган эди.
“Кексалар ҳафталиги” муносабати билан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан соҳада куп йиллар ишлаган фахрийларни Касби туманида жойлашган “ХАЗРАТ СУЛТОН МИР ҲАЙДАРОТА” зиёратгоҳига саёҳат уюштирилди.

Text to speech