16 Октябр 2021 йил 582

Фахр ва ғурур тимсоли

 

 

Қарши шаҳрида яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс Джураев Умидулло  Хайруллаевич асли Қарши шаҳрида туғилган. У тақдир тақозоси билан Тожикистон Республикасига 1983 йилда кўчиб кетиб, 1993 йилга қадар яшаб, сўнг Ўзбекистон Республикасига қайтиб келди. Мана йигирма саккиз йилдирки у оиласи билан “Фуқаролиги бўлмаган шахс учун” Ўзбекистон Республикаси яшаш гувоҳномаси билан яшаб келди.

Юртимизда инсон қадри, унинг ҳақ-ҳуқуқлари устуврорлиги борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бугун Умидулло Джураев ўзи ва 4 нафар фарзани Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида тан олиниб, Қарши шаҳар “Халқ қабулхонаси”да Қарши шаҳар сектор раҳбарлари томонидан уларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-карталари тантанали равишда топширилди.

Text to speech