18 Апрел 2024 йил 130

“Фавқулодда ҳолатларда бирламчи ҳаракат”

ИИВ Қашқадарё академик лицейда Қарши шаҳар ФВБ 

1-ЁҚҚ смена бошлиғи капитан Б.Рўзиев, 3-КЁҚҚ бошлиғи, 

1- даражали сержант Т.Саидов томонидан ““Фавқулодда ҳолатларда бирламчи ҳаракат” мавзусида кўргазмали, ўқув-амалий семинари ўтказилди. 

Кўргазмали тадбирда фавқулодда ҳолатлар ва ёнғин юз берганда бирламчи ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш воситалари ҳамда усуллари ҳақида ўқувчиларга тушунчалар берилди. 

Тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Якунда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтида спорт билан шуғулланиш, жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида лицей ўқувчиларидан тузилган жамоалар ўртасида волейбол мусобақаси ташкил қилинди.

Text to speech