17 Март 2020 йил 840

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан ИИВ Қашқадарё Академик лицейида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан 21 март – “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан ИИВ Қашқадарё Академик лицейида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда ички ишлар органларининг турли соҳавий хизматлари ва Қарши шаҳар, Чироқчи туман ИИО ФМБ ва шаҳар-туманлари ИИБларидан хизмат қилаётган шаҳодатланган ходимлар иштирок этишди. Мусобақани вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ф.Рахматов очди.

Бира тўла ҳам шахмат, ҳам шашка бўйича бўлиб ўтган баҳсларда иштирокчилар бор маҳорат ва тажрибаларини ишга солиб, ғолиблик учун курашдилар. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой мусобақанинг шахмат тури бўйича биринчи ўринни 3-сон ЖИЭБ ходими Ш.Худойназаров, иккинчи ўринни Транспортдаги ХТБ ходими У.Санақулов, учинчи ўринни бошқарма Тиббиёт ХТК ходими Ш.Ғаффоров эгаллади.

Мусобақанинг шашка тури бўйича эса бошқарма ТЭҚКБ ходими Э. Хидиров учинчи, бошқарма ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати ходими Р. Ёқубов иккинчи, 10-сон ЖИЭБ ходими Л.Тоғаев фахрли биринчи ўринларни қўлга киритишди.    

Ғолиблар вилоят ички ишлар бошқармасининг дипломлари ва қимматбаҳо савғалари билан тақдирланди. 

Қашқадарё вилоят Ахборот хизмати

Text to speech