Фармон ва ижро: амалиёт ҳамда самарадорлик
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг "Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг хуқуқ ва
эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида назарда тутилган устувор вазифалар
мавзусида вилоят касаба уюшмалари федерациясида сменар бўлиб ўтди. Унда Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди
раиси А.Махкамов, вилоят прокурорнинг
биринчи ўринбосари Ш.Аширов
ва вилоят ИИБ бошлиғининг
ўринбосари подполковник Химматов Исраил Исмоилович хамда вилоят ХМҚО лари
вакиллари шахар-туман ЖИБ судялари ва ИИБ хузуридаги Тергов бошқармаси
терговчилари қатнашди. Семинарда
И.Химматов сўзга чиқиб фармонни қабул қилиниши ички ишлар органлари тергов
бўлинмаларининг фаолиятида муҳим бир қадам бўлди. Алоҳида тергов судьялари лавозимини жорий
этилиши ишни судга қадар юритишда тарафларнинг тенглиги ва тортишуви принципини
таъминлашга ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали
ҳимоя қилишга хизмат қилади. Санкциялар ва мажбурлов чораларини алоҳида тергов
судьялари томонидан кўриб чиқиш тартиби, албатта, терговчиларнинг фаолиятига
ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Ходимларнинг вақтини тежаш,
ортиқча сарсон бўлишини олдини олади, шахсга нисбатан мажбурлов чораларини
кўриб чиқишни сифатини оширади. деб такидлаб ўтди.