25 Май 2022 йил 220

Фармон ижроси амалда

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 март кунидаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ижросини таъминлаш ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқбузарлиги ва жиноятчилигини олдини олиш мақсадида Косон туман ҳокимлигида ИИВ ЖХХД ҲПББ, вилоят ҳомилиги, вилоят ИИБ Муборак ва Косон туман ҳокимлиги ва МФЙлар хотин-қизлар фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
          Тадбирда ИИВ ЖХХД ҲПББ бошлиғи ўринбосари полковник Умида Абдуллаева Муборак ва Косон туманларида жорий йилнинг 4 ой давомида амалга оширилган профилактик ишлар маҳалла кесимида атрофлича таҳлил этилди. Муҳокамада хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни сиёсий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш орқали хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни камайтириш тўғрисида таклифлар билдирди.
         Йиғилишда хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятлар оилавий зўравонликларни барвақт аниқлаш ва уларни олдини олиш борасида ҳамкорликдаги ишларни жадаллаштириш, содир этилган жиноятларни маҳалла, сектор кесимида муҳокама этилиши ҳамда жиноят содир этишга мойил хотин-қизлар билан якка тартибдаги тарбиявий профилактик ишларни доимий равишда олиб бориш тўғрисида тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Text to speech