26 Январ 2022 йил 489

ФАРМОН ИЖРОСИ АМАЛДА


Бошқарма Патруль-пост хизмати батальонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрь кунидаги Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда батальон раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этди.
Очиқ мулоқотда фармонда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаёти, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамиятда қонунга итоаткорлик ҳамда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида ташкил этишнинг мутлақо янги механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга қўйилгани, жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф-хатар ва зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, пандемия, табиий ва техноген офатлар масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини «Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун» деган устувор ғоя асосида янада такомиллаштириш вазифасини юклаётгани иштирокчиларга тушунтирилди.
Савол-жавоб тарзида кечган мулоқотда иштирокчиларнинг саволларига тегишли жавоблар берилди.

Text to speech