28 Декабр 2020 йил 439

ФАОЛ ХОДИМЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимларининг ота-оналари, оиласи иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзига риоя этишлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бошқармаси, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси ва ИИВ ЎХБ Қашқадарё вилояти масъул ходимлари иштирок этишди.

 Тадбирда хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиш, ички ишлар органлари ходимларининг халқ олдидаги обърў-эътиборини ошириш лозимлиги уқтирилди. Тарбиявий аҳамиятга йўғрилган йиғилишда ЙПХ инспекторларининг ота-оанлар ва оиласига ишдан бўш вақтларда нима ишлар билан машғуллигини назорат қилиш айтиб ўтилди. 

 Йиғилишда зиммасига юкланган вазифаларни бекаму кўст бажариб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган намунали ЙПХ инспекторларига вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг ташаккурномалари ва пул мукофотлари ҳамда хизматда фойдаланиш учун янги намунадаги "жезл" мосламалари топширилди. 

Text to speech