Фахрийлар билан учрашув
Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори асосида вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши аъзолари, истеъфодаги полковник Ж.Султонова ва подполковник Н.Ғофуров билан ҳамкорликда “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.
Тадбирга таклиф этилган фахрийлар, бугунги кунда ички ишлар органлари
тизимини янада такомиллаштириш йўлида давлатимиз томонидан олиб борилаётган
кенг кўламли ислоҳотлар, соҳа ходимлари учун яратилган шарт-шароит ва
имкониятлар тўғрисида таъкидлаб, ходимларда юртга муҳаббат, касбга садоқат
туйғусини мустаҳкамлаш, уларнинг касбий жанговарлиги, билим савиясини ошириш,
коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя
этиши, фуқаролар, маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар билан хушмуомалада бўлиши
хусусида тавсиялар берилди.