7 Июл 2021 йил 602

“Эзгу орзуйим ушалди”

 

Кейинги вақтларда мамлакатимиз тараққиёти ва ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинмоқда. Бунда муҳтарам Президентимизнинг ташббуслари билан янги таҳрирда 2020 йил 13 март куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги  тўғрисида”ги Қонуни муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ўтган даврда бундай Қамаши туманида истиқомат қилиб келаётган 187 нафар ФБШ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди. Жумладан, асли Қамаши туманида туғилиб, тақдир тақазоси билан Тожикистон Республикасида яшаб туманнинг Қамай қишлоғида ФБШ гувоҳномаси билан яшаб келаётган Жураев Абдирашид ва унинг турмиш  ўртоғи Жураева Мунавварга ҳам Қамаши туманида ИИБ Мва ФРБ томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ID-картаси расмийлаштириб берилди.

Text to speech