11 Сентябр 2024 йил 317

Етти нафар шахслар жазодан озод этилди

Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод тумани суди томонидан сайёр суд ўтказилди. Унда Деҳқонобод тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, ахлоқан тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган 7 нафар маҳкумлар ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Кўлами кенг тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг "Пробация тўғрисида" Қонунининг қабул қилинганлиги, унинг ижроси, айрим моддаларга ўзгартириш киритилиб, жазо ўташдан бўйин товлаганларга жиддий чоралар кўрилиши тушунтирилди.

Text to speech