Эҳтиром намунаси
Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти Устоз ва мураббийлар байрами муносабати билан ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлса-да, ҳамон жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ёшларга ўз ўгит ва маслаҳаларини бериб келаётган бир гуруҳ фахрийлар хонадонига ташриф буюришди. Узоқ йиллар тергов соҳасида раҳбарлик қилган истеъфодаги полковник Очил Хўжанов, нафақадаги полковник Жамила Султонова, подполковник Ҳаким Жабборовлар хонадонида бўлишиб, устозларни байрам билан қутлашди.
Ёшларга касб сирларини ўргатиб устозлик қилган ички ишлар органларининг фахрийлари ёш ходимларига ҳаёт йўллари, тажрибасини айтиб беришди. Фахрийлар эъзоз ва эҳтиром учун вазирлик ва бошқарма раҳбариятига самимий миннатдорчилик билдириб, ватан хизматига доимо шайлигини билдиришди.
Тадбирда фахрийларга яна бир бор эъзоз ва эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалари топширилди.