Эътиборсизлик ва эхтиётсизлик сабаб яъна бир ЙТҲ содир бўлди
2021 йил 22 август куни чамаси соат 22.00 ларда Қамаши тумани, “Элабод” маҳалласи, Каттаараб қишлоғи ҳудудидан ўтган “Лангар-Майданак” 4Н314-рақамили йўлининг 4 км да, Яккабоғ тумани, Галамулла қишлоғида яшовчи, Яккабоғ туман ҳокимлигида ҳайдовчи вазифасида ишловчи А.Р ўзининг бошқарувидаги “НЕКСИЯ-3” русумли автомашинани бошқариб келиб, “Лангар” сув омборининг бетон тўсиғига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада, автомашинада бўлган Яккабоғ туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Б.Ф , яна икки йўловчилар турли тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.