5 Август 2023 йил 260

Ёшларнинг муаммоларига ечим топилмоқда

 

Ёшлар келажагимиз, эртанги кунимизнинг ворислари. Бугун биз уларни қийнаётган муамоларни ҳал этиб, ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишига кўмаклашсак, келажагимиз ҳар томонлама етук ва баркамол авлод қўлида бўлади.   

  Президент топшириғига асосан, жойларда ёшларни кундалик ҳаёти, турмуш тарзи ва маиший муаммоларини ўрганиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Азиз Алланазаров Косон тумани 3-секторидаги “Халқобод” маҳалласида истиқомат қилаётган 14 ёшдан 30 ёшгача бандлиги таъминланмаган, ногирон йигит-қизларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишларини ўрганиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказди.

Очиқ мулоқот давомида Косон тумани “Халқобод” МФЙ  Оҳанграбо кўчаси, 28-уйда яшовчи, 2003  йилда туғилган Хумоюн Нормуродов сурункали кўз касаллиги билан даволаниб юриши маълум бўлди. Хумоюн Нормуродов билан ота-онаси иштирокида суҳбат ўтказилиб, орзулари, қизиқишлари сўралганда спортнинг шахмат турига қизиқиши инобатга олиниб, тумандаги тўгаракка аъзо қилинди. Ва у тиббий кўрикдан ўтказилиб, Косон туман тиббиёт бирлашмасига даволаниш учун ётқизилди ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Шу маҳалланинг Кенагас кўчаси, 1 - уйда яшовчи, 1999 йилда туғилган Шариф Муродов ҳам сурункали қанд касаллиги бўйича 2-гуруҳ ногирони.  Суҳбат давомида унинг дори-дармонларга эҳтиёжи борлиги маълум бўлди.

Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари натижасига кўра Шариф Муродов га “Ёшлар дафтари” жамғарма маблағлари ҳисобидан даволаниш ва дори-дармон учун 1 320 000 сўм  моддий ёрдам ажратилиб,  рўзғор учун озиқ овқат маҳсулотлари берилди.

Тадбир доирасида ёшлар билан узвий мулоқотда бўлиш, муамоларини ҳал этиш мақсадида бошқарма бошлиғининг ўринбосари уларнинг ота-оналари билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлди ва шахсий телефон рақамини бериб, болалар келажаги учун улар билан баравар масъул эканлигини таъкидлади.  

Бу борадаги ишлар вилоят миқёсида давом эттирилмоқда.

Text to speech