1 Сентябр 2021 йил 534

Ёшларни оммавий спортга жалб қилиш ва уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши ҳар жиҳатдан фойдали. Аммо спорт билан шуғуллангач, тўпланган тажриба ва кучни ғаразли мақсадларга сарфлаш эса энг хавфли иллатдир


Жиноятчиликни олдини олиш мақсадида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббуси билан Шаҳрисабз, Яккабоғ туманларида ёшлар ўртасида спорт билан шуғулланишни тўғри тарғиб қилувчи тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ ҳамда туман ИИБ ходимлари билан биргаликда ишчи гуруҳ бир нечта спорт тўгараклари – оғир атлетика, фитнес ва шу каби бир қатор спорт тўгаракларига ташриф буюриб, мураббий ва спортчилар билан суҳбатлашди. Уларга спорт ёвузликка эмас, эзгуликка хизмат қилиши ғояси атрофлича тушунтирилди.
Бу йўналишдаги тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Text to speech