17 Март 2020 йил 1019

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Яқинда Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев “Ҳоким ва ёшлар” дастури доирасида Деҳқонобод туманидаги “Қолувдор” маҳалла фуқаролар йиғини ва “Ингичка” қишлоқ фуқаролар йиғинида ёшлар билан учрашув уюштиришди. 

4000 га яқин фуқаролар истиқомат қилаётган Қолувдор қишлоғида ёшлар учун 500 та китобдан иборат кутубхона очилди.Вилоят раҳбарларининг ёшлар билан бўлиб ўтган очиқ ва самимий учрашувида уларнинг кундалик турмушида учраётган муаммолар, ечимини кутаётган масалалар юзасидан мулоқот қилинди. Учрашувда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев қишлоқ оқсоқоллари, фаоллар ёшлар билан очиқ самимий суҳбатда бўлди. Фуқароларнинг мурожаати юзасидан ҳуқуқий тавсия ва тушунтиришлар берди. 

Бундай учрашувлар нафақат ёшлар балки ҳар бир фуқаро қалбида яратувчанлик ва бунёдкорликка илҳом уйғотиши шубҳасиз.  

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech