16 Феврал 2021 йил 732

“ЭНГ ЯХШИ НОТИҚ”

Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари ўртасида “Энг яхши нотиқ” танлови бўлиб ўтди. Тадбирда 12 нафар иштирокчилар ўзлари тайёрлаб келган маърузалари асосида нотиқлик маҳоратларини намойиш этишди. Мавзулар кўлами турфа хиллиги сабабли ўқувчининг мавзуни ўрганиш жараёни кўпроқ назарда тутилган эди.

Танловнинг иккинчи босқичида ҳар бир гуруҳдан бир нафар, жами тўрт ўқувчи ифодали, мазмунли шеър ўқишди. Танловнинг учинчи босқичи - “Энг яхши нотиқ” йўналишида ўқувчилар билет тортиб, муаммоли, баҳсга бой мавзулар юзасидан жавобларини нутқий маҳоратлари орқали баён этишди.

Танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчилари орасидан “Энг яхши нотиқ” йўналишига 3-20 гуруҳ ўқувчиси Арслон Тохиров ғолиб деб топилди. Энг яхши ифодали ва мазмунли шеър айтиш йўналишида эса Фирдавс Абдусаломовга тенг келадигани рақиб бўлмади.

Ғолиблар тадбир ташкилотчилари томонидан “Мақтов ёрлиқ”лар билан тақдирланди.

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи ўқувчиси Диёрбек Алишеров томонидан ижро этилган мусиқий чиқишлар барчага хушкайфият бағишлади.

Ўқувчиларнинг нутқий бойлиги, уларнинг маънавий дунёсини бойитиш, мустақил ва танқидий-таҳлилий  фикрлашини ўстиришга замин яратиш, етакчилик хислатларини ривожлантиришга хизмат қилувчи тадбирдан кўзланган мақсадга эришилди.

Text to speech