“Энг яхши китобхон” аниқланди
Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейида вилоят ички ишлар органлари ходимлари иштирокида “Энг яхши китобхон” кўрик танлови ўтказилди. Унда 30 нафардан ортиқ ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимлари иштирок этди.
Ички ишлар органлари ходимлари ўқиши тавсия этилган китоблар доирасида китобхонлик ва китоб мутоласи борасидаги билимларини синовдан ўтакзиш мақсадида ташкил этилган танлов уч босқичдан иборат шартлар асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Танловнинг биринчи босқичида қатнашчилар билет тортиш асосида учта саволга жавоб беришди. Иккинчи босқичда эса ўқилган 10 та саволга белгиланган вақт асосида тезкор жавобларини бериши синовдан ўтказилди. Сўнгги босқич “Танланган асар таҳлили” йўналишида эса ҳар бир қатнашчи ўзи ўқиган асар ғояси, йўналиши ҳамда мазмунини аниқ ва тўлиқ баён этиб беришига аҳамият қаратилди. Танлов қатнашчиларнинг билим даражасини аниқлаштириш мақсадида ҳакамлар ҳайъати томонидан қўшимча саволлар ҳам бериб борилди.
Танловда тўплаган умумий баллари натижасига кўра Нишон тумани ички ишлар бўлими Жиноят қидирув бўлими тезкор вакили катта лейтенант Жамшид Мусурмонов ғолиблик бўлди. Навбатдаги совринли ўринларни Ғузор тумани ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи, таянч пунктлари профилактика инспектори катта лейтенант Икром Шодмонов ва Касби тумани ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори катта лейтенант Машҳура Мирзаева (3-ўрин) қўлга киритди.
Ғолибларга вилоят ички ишлар бошқармасининг дипломи ва китоблар совға қилинди.