25 Июн 2021 йил 828

“ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН”

“Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси”га асосан Қашқадарё вилояти ИИБда “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБнинг соҳавий хизматлари ходимлари иштирок этишди.
Вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси, ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқитувчилар баҳолаб борган мусобақада иштирокчилар уч йўналишда ўзаро беллашдилар. “Энг фаол билимдон”, “Ҳозиржавоб китобхон” ва “ Энг яхши китобхон” номинацияларида иштирокчилар бор билим ва маҳоратини ишга солиб ғолиблик учун курашдилар.
Кўрик-танлов натижаларига кўра вилоят ИИБ ходимлари катта лейтенант Нилуфар Қахрамонова “Энг фаол билимдон” деб эътироф этилди. Лейтенантлар Жавоҳир Турдиев “Ҳозиржавоб китобхон” йўналишида ва Равшанбек Абдуллаев “ Энг яхши китобхон” номинациясида ғолибликни қўлга киритишди.
Ғолиб китобхонлар Қашқалдарё вилояти ИИБнинг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари Шаҳризода Ўсарқулова, Машҳура Мирзаева ва Асилбек Рашидовлар фаол иштирок учун рағбатлантирувчи мукофотларга сазовор бўлишди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.qviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: