26 Август 2022 йил 350

“Енг яхши експерт-криминалист” кўрик-танлови бўлиб ўтди

 

Ички ишлар органларининг експерт криминалистика соҳаси ходимларининг касбий, жанговар маҳорати ва соҳага оид билимларини ошириш мақсадида тизимда бир қатор кўрик-танловлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси експерт-криминалистика тизими ходимлари ўртасида “Енг яхши експерт-криминалист” кўрик-танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги “Ички ишлар органларининг Експерт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий етган ҳолда яна-да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ва Ички ишлар вазирининг 2022 йил 27 апрелдаги Ички ишлар органлари тизимида “Енг намунали експерт-криминалистика жамоаси” ва “Енг яхши експерт-криминалист” кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисидаги буйруқлари талаблари асосида, ташкил етилган кўрик-танловда вилоят ички ишлар бошқармаси Експерт-криминалистика маркази, шаҳар-туманлар ички ишлар бошқармаси ва бўлимлари експерт-криминалистика гуруҳлари ходимларининг маҳорати 3 шарт - AКМ ва ПМ жанговар қуролларини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, тест синови асосида експертларнинг интеллектуал билими, сўнгра суҳбат асосида иштирокчиларнинг соҳага оид билим ва кўникмалари, маънавий-маърифий ҳамда хизматга оид тажриба ва малакалари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Бундан ташқари, експертларнинг соҳага оид махсус билимлари, жиноятни фош етишда олиб борган тадқиқотлари натижалари, иш ҳужжатлари юритилиши, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда тергов-тезкор гуруҳининг вазифаларини ўзлаштириш борасидаги билими ҳам танловда еътиборга олинди.

Қизғин ва муросасиз ўтган танлов натижаларига кўра, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси експерт-криминалистика бўлими експерти капитан Елдорбек Бозоров ғолибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси експерт-криминалистика маркази катта експерти катта лейтенант Aбдираззоқ Худойбердийев ҳамда Кўкдала тумани ички ишлар бўлими експерт-криминалистика гуруҳи катта експерти, лейтенант Фузайил Мардонов егаллади.

Енди кўрик-танлов ғолиблари мусобақанинг республика босқичида иштирок етади.

Text to speech