26 Апрел 2022 йил 426

Энг намунали оила

       Қашқадарё вилояти ИИБда ички ишлар органлари ходимлари билан “Маънавият ойлиги” доирасида “Энг намунали оила” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ соҳавий хизматлари, шаҳар-туман ИИБ ходимлари иштирок этди.
Танлов қатнашчилари уч шарт – 1-шар таништирув, 2-шарт ходимнинг ҳаёти ва хизмат фаолияти ҳақида видеоролик, 3-шарт савол-жавоб тарзида ўзаро беллашдилар.
       Қизғин баҳс-мунозара асосида кечган танловда бошқарма ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони 2-отряд бўлинма командири сержант Бунёд Юлдошев оиласи ғолибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори майор Улуғбек Кучимов ва бошқарма ММИ ва КБТХ канцелярияси бошлиғи сафдор Ойбек Эргашев оиласси банд этишди.
Ғолиблар вилоят ИИБнинг дипломи ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Text to speech