28 Март 2023 йил 1274

“Энг илғор қўшилма”

ИИВ Қоровул қўшинларида 2022-2023 ўқув йилида жанговар шайлик, жанговар хизмат фаолияти ва ҳарбий интизом бўйича ўтказилган “Энг илғор қўшилма” танловида 7533-ҳарбий қисм ғолибликни қўлга киритди.

Шу муносабати билан ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари-штаб бошлиғи полковник У.Джаббаров 7533-ҳарбий қисмга ташриф буюриб, ҳарбий қисм командири, полковник Р.Розумовга “Энг илғор қўшилма” танлови кубокларини топширди.

Ташриф давомида Қўмондон ўринбосари полковник У.Джаббаров 2023 йил муддатли ҳарбий хизматчилар билан ҳарбий хизматга кўникиш жараёнлари ва мавжуд муаммолар юзасидан суҳбатлашиб, муддатли ҳарбий хизматчиларга ўзининг тавсияларини берди.

Text to speech